"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бутун Европа бўйлаб тарқалган коронавирус пандемиясига қарши курашга қўшилди.
Испаниялик мутахассис вирусга қарши курашиш учун 1 миллион евро ажратди.
Аввалроқ "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш ҳам коронавирус билан курашиш учун ўз маблағларини ажратгани хабар берилган эди.