“Лацио” дарвозабони Томас Стракоша билан янги шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда Football Italia нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “бургутлар” албаниялик дарвозабонга 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. У янги шартномага кўра, йилига 2 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабоннинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг 30-июнигача амал қилади. Ҳозирда, Томаснинг йиллик маоши 1,2 млн еврони ташкил қилади.