Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга энг кўп медаль тақдим этган бокс ҳақида

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, бокс спорт тури ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига медаль тақдим этувчи энг асосий спорт турларидан бири ҳисобланади. Бугун биз ўзбекистонлик боксчиларнинг Олимпиадалардаги иштирокига назар ташлаймиз.

Ўзбек боксчилари шу кунгача 6 та Олимпия ўйинларида иштирок этишган (1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016). Бу муддат давомида юртимиз боксчилари роппа-роса 50 та лицензияга эга чиқишган.

Умумий ҳисобда боксчиларимиз 14 маротаба Олимп шоҳсупасига кўтарилишган – 4 та олтин, 2 та кумуш ва 8 та бронза.

Олимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик боксчилар:
1996 – Карим Тўлаганов – бронза
2000 – Муҳаммадқодир Абдуллаев – олтин
2000 – Рустам Саидов – бронза
2000 – Сергей Михайлов – бронза
2004 – Баҳодир Султонов – бронза
2004 – Ўткирбек Ҳайдаров – бронза
2012 – Аббос Атоев – бронза
2016 – Ҳасанбой Дўсматов – олтин
2016 – Шаҳобиддин Зоиров – олтин
2016 – Фазлиддин Ғоибназаров – олтин
2016 – Шаҳрам Ғиёсов – кумуш
2016 – Бектемир Мелиқўзиев – кумуш
2016 – Муроджон Аҳмадалиев – бронза
2016 – Рустам Тўлаганов – бронза

Кўриб турганингиздек, ушбу медалларнинг тенг ярми Рио мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида қўлга киритилган. Ўша ўйинларда чарм қўлқоп усталаримиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди.

Бир неча кун олдин Амманда ниҳоясига етган Осиё/Океания лицензион мусобақасида боксчиларимиз 7 та лицензия қўлга киритишди. Шу тариқа, Ўзбекистон боксчиларининг Олимпиадалардаги лицензиялари сони 57 тага етди. Ҳали Парижда жаҳон саралаш мусобақаси ўтказилишини инобатга олсак, ушбу рақам янада ошиши эҳтимоли юқори.

Фактлар
Бокс 1904 йили Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган;
Карим Тўлаганов – Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган илк ўзбек боксчиси;
Муҳаммадқодир Абдуллаев – Олимпия ўйинларида олтин медаль қўлга киритган илк ўзбек боксчиси. Унинг медали нафақат бокс, балки мустақил Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларидаги илк олтин медаль ҳисобланади;
Ёдгорой Мирзаева – Олимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик илк аёл боксчи;
Ўзбекистон бокс терма жамоаси энг кўп лицензияни 2016 йилги Олимпиадада қўлга киритган – 11 та;
Ўзбекистон бокс терма жамоаси энг кўп медални 2016 йилги Олимпиадада қўлга киритган – 7 та.

Олимпия ўйинларида вазн тоифалари
1996 ва 2000 йилларда Халқаро Олимпия қўмитаси бокс учун 12 та вазн ажратганди. 2004 ва 2008 йилларда эса 11 та вазнга қисқартирилди. 2012 ва 2016 йилларда бокс бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар ҳам Олимпия дастурига киритилди ва эркаклар ўртасидаги вазн 10 тага туширилди, аёлларга эса 3 та вазн тақдим этилди. Токио Олимпиадасида эса эркаклар ўртасида 8 та, аёллар ўртасида 5 та вазнда медаллар учун кураш ташкил этилади.

Медаль олган мамлакатлар
Шу кунгача 79 мамлакат боксчилари Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган. 14 та медали бор Ўзбекистон ушбу рейтингнинг 18-поғонасини эгаллаб турибди. 1904 йилдан буён юритиб келинадиган ушбу статистикада АҚШ 114 та медаль билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Куба эса 73 та медаль билан иккинчи поғонадан жой олган бўлса, 56 та медали бор Буюк Британия кучли учликка якун ясаган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:52, 27.03.2020.
Ўқилди: 3874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.