Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош директори Йоахим Ватцке жамоа ярим ҳимоячиси Джейдон Санчонинг фикрларини ҳурмат қилишини айтиб ўтди.
"Санчонинг фикрларини ҳурмат қиламиз. Чемпионатдаги мажбурий танаффусгача айтгандик Санчони жамоамизда қолса хурсанд бўлишимизни. Ҳатто ҳозирги инқирозга қарамасдан, бой клублар Санчони осон қўйиб юборади деб ўйлашмасин", - Ватцкенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild.