Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

АПЛ ишқибозлари учун! Ўз қаҳрамонингизни танланг

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz юзага келган танаффусдан фойдаланиб, АПЛнинг энг яхшиларини аниқлади. Бугун ушбу мавсумнинг айрим критериялари борасида етакчилари билан таништириб ўтамиз.

Энг кучли техника эгаси

Омадли алдаб ўтиш борасида “Вулверҳемптон” жамоаси футболчиси – Адам Траоре яққол пешқадам бўлиб турибди. Испания терма жамоасидан чақирув олишга яқин турган вингер нақд 145 бор рақибларини доғда қолдиришга муваффақ бўлган. Ундан кейинги ўринда (136) “Кристал Пэлас” ҳужумчиси Уилфрид Заа бормоқда. Бу йигитлардан кейинги ўринда бораётган бирорта футболчи ҳеч йўғи 100 бор фойдали дриблинг ишлатмаган.

Шунингдек, бу мавсумда Сен-Максимен, Буэндиява Ковачичҳам техник томондан етук футболчи эканликларини исботлаб қўйишди.

Қуруқ ўйинлар борасида тенгсиз

Барча бу борада Алиссоннинг биринчи ўринда бўлишини кутган бўлса, ажаб эмас. У бу мавсумда жароҳати сабабли АПЛнинг атиги 20 та учрашувида майдонга тушди холос. Қуруқ ўйинлар борасида “Бёрнли” посбони Ник Поуп биринчи ўринда бормоқда. 11та учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган Ник бу кўрсаткич борасида кучли бешлик жамоалари орасида иккинчи ўринда бормоқда. Никдан сўнг, бу мавсум қаҳрамонларидан бири Дин Ҳендерсон («Шеффилд Юнайтед»)ни ҳам алоҳида эътироф этиш (10 та қуруқ учрашув) жоиз. Буйигитлар АПЛнинг ўртамиёна жамоасида ҳаракат қилса-да, шу натижани қайд этгани таҳсинга сазовор. Қуруқ ўйин ўтказиш борасида ҳимоячилардан Виржил яққол етакчи. У майдонга тушган 12 та учрашувда “Ливерпул” ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.

Энг яхши плеймейкер

Очиғи,анча баҳсли вазият юзага келмқода. Сезганингиздек, Кевин де Брюйнева Трент Александр-Арнольддан қай бирини алоҳида кўрсатишга бошимиз қотиб қолган. Кевин Тьери Анри ўрнатган рекордни (бир мавсум давомида 20 та ассист) янгилаш билан банд. Бунинг учун ундан яна 5 аниқ узатма талаб этилади. Ундан кейинги ўринда бораётган Трендда 12 та супер узатма мавжуд. Шу ўринда ҳимоячи бўла туриб ҳужумда фаоллик кўрсатган Арнольдга қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Улардан кейинги ўринда бораётган Риёд Маҳрезда 8та ассист бўлса, Адама, Сон, Мане, Фирмино, Робертсон ва Давид Силвада бу кўрсаткич 7га тенг

Зарба, қўполлик ва конвейрлар

Энг қўпол футболчи қайси критериялар орқали аниқланади? Масалан, “Челси” таянч ярим ҳимоячиси Жоржинода 10 та сариқ карточка мавжуд. “Уотфурд” ҳимоячиси Кабасале ҳисобида 2 та қизил карточка бор.

Ҳимоядан бошланган ҳужумлар борасида кутилганидек Виржил етакчи. Ван Дейкҳозирнинг ўзида 2478 узатмани амалга оширган бўлиб, уларнинг 89,8 фоизи манзилга аниқ етиб борган.

Қутқарувчилар борасида сўз кетар экан, “Ньюкасл” дарвозабони Дубравканинг қаҳрамонликларини унутмаслик лозим. Словак бу мавсумда нақд 117та сейвни амалга оширди. Иккинчи ўриндаги Берт Ленода 104 та сейв мавжуд. Зарба йўллаш борасида Раул Ҳименес 99 та уриниш билан биринчи поғонада кетмоқда. Иккинчи ўринда Салаҳ 98 та зарбаси билан бораётган бўлса, Фирмино кучли учликни 87та зарба билан якунлаб бермоқда. Хименес 99 та зарба билан ҳаммадан олдин бўлиши мумкин, бироқ дарвозага аниқ йўлланган зарбалар борасида Муҳаммад Салаҳ барчадан (43 та аниқ зарба) олдинда. Тўп учун курашда кутилмаганда “Лестер” ҳимоячиси Рикардо Перейра (118 бор тўп учун курашда ғолиб чиққан) биринчи ўринда бормоқда. Ван Биссака ва Ндидиҳам бу кўрсаткич борасида кучли учликдан жой олишди.

Голеадорлик қобилияти

Қаҳрамонлар жуда кўп, бироқ АПЛда 19 та гол киритган Жейми Вардини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Шунингдек, “Арсенал”нинг 40 та голидан 17 тасига муаллифлик қилган Обамеянг ҳам чакки мавсум ўтказмаяпти. Шунингдек, “Саутгемптон” ҳужумчиси Инс борасида ҳам илиқ сўзлар айтишимиз мумкин. Ёш ва иқтидорли футболчи мавсум давомида 15 бор нишонни тўғри олган.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:17, 30.03.2020.
Ўқилди: 3798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.