Токио Олимпиадасининг 2021 йилга қолдирилиши бир қатор спорт турларида ушбу йил учун мўлжалланган жаҳон чемпионатларининг ўтказилишига ҳам таъсир қилмоқда. Бу ҳол таэквондо спортини ҳам четлаб ўтмади.
Хитойнинг Уси шаҳри 2021 йилнинг май ойида таэквондо бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги дунё биринчилигига мезбонлик қилиши белгиланган эди. Бироқ Олимпиаданинг ёз фаслига мўлжаллангани бу жаҳон чемпионатининг қолдирилишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирча Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Усидаги ЖЧни айнан қайси муддатга кўчириши бўйича расмий хабар бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт тури бўйича Токио Олимпиадасининг барча йўлланмалари тақсимлаб бўлингани йўқ. Коронавирус инқирози тўлиқ бартараф этилгач Осиё ва Европа қитъалари учун квалификацион турнирлар ўтказилади.