Римнинг "Лацио" клуби 1914/15 йилги мавсум якунларига кўра Италия чемпиони деб тан олиниши мумкин, деб хабар беради Corriere dello Sport.
Ўшанда Биринчи Жаҳон уруши бошланганлиги сабабли турнир ўтказилмади. "Женоа" чемпион деб тан олинган. Ўша кунларда "Шимол" ва "Жануб ва Марказ" зоналари ғолиблари ўртасидаги баҳсларда Италия чемпиони аниқланарди. Шимол чемпиони "Женоа", жануб ва марказ чемпиони эса "Лацио" эди. Аммо ҳал қилувчи учрашув уруш туфайли ҳеч қачон ўтказилмади.
Яқинда адвокат Жан Перо Мигнони "Женоа" чемпион деб тан олинган расмий ҳужжатни топа олмади. Шундай қилиб, Италия футбол федерацияси иккита вариантни танлаши мумкин: 1914/15 йилги чемпионлик унвонини бўш қолдириш ёки уни "Женоа" ва "Лацио" ўртасида бўлиш.