Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Маори, уйғур, курд ва лўлилардан чиққан юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz давлат сифатида тан олинмаган халқлар орасидан етишиб чиққан футболчилар билан таништириб ўтади.

Анри Хагуш

Россия Абҳазия давлатини тан олган бўлса-да, бу давлатнинг терма жамоаси мавжуд эмас. Шимолий кавказликлар Россия тассаруфида бўлгани боис, ушбу юрт футболчилари ҳам Россия терма жамоаси байроғи остида ҳаракат қилади.

Анри Хагуш шу кунга қадар РПЛда ҳаракат қилган ягона абҳазиялик футболчи саналади. Бундан ташқари, у ўз вақтида БАТЭ сафида ЕЧЛ учрашувларида ўзини кўрсатишга ҳам улгурган. Тўғри, у айни дамда Туланинг “Арсенал” клубида заҳира ўриндиғида қолиб кетмоқда, бироқ у Абҳазия футболини кўкларга кўтарган биринчи футболчи саналади.

Уинстон Рид

Маори миллати ҳақида эшитганмисиз? Янги Зеландияда истиқомат қилувчи ушбу халқ ўзининг бақувват регбичилари билан бутун дунёга машҳур.

Янги Зеландия регбичилари регби учрашуви олдидан тушадиган, фишкага айланиб кетган “жангчи рақси” ҳам айнан маори халқига тегишли. Ушбу миллат футболчилари ичида энг машҳури Уинстон Рид саналади. Қаҳрамонимиз ўз вақтида “Вест Ҳэм” сафида АПЛ юлзузларига қарши майдонда тўп суришга улгурган. Айни дамда, Рид ўз юртида футболдан сир-асрорларидан дарс бермоқда.

Сердар Ташчи

Ташчи Ўзил сингари Германияда таваллуд топган ва улғайган. Нури Шаҳин сингари турк миллатига мансуб сифатида оммага танилди. Аслида, эса Сердар курд милатигага мансуб. Бугунги кунда Туркияда истиқомат қилувчи курдлар билан турклар ўртасида зиддият бўлишига қарамай, Сердар “Спартак” мухлислари Туркия байроғини ёқиб юборгани боис Москвани тарк этди.

Илзат Аҳметов

Илзат Аҳметов – Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитойда истиқомат қилувчи уйғур миллати фарзанди саналади. Қаҳрамонимиз спорт24 нашри учун берган интервьюсида буни ўзи тан олган ва уйғур миллатининг қизиқарли одатлари билан таништириб ўтган:

“Бишкекда уйғурлар жуда кўп. Камида 150 минг кишини ташкил этса керак. Биз уйғур урф-одатларига риоя қилишга ҳаракат қиламиз. Мисол учун, бизда ҳали-ҳамон тўйлар бир ҳафта давом этади. Аввалига куёв томон байрам уюштирса, кейин келиннинг уйида базм бўлади. Бизнинг тўйларда доимо меҳмонлар кўп бўлади. Ўйлашимча, уларнинг сони 300 кишидан ошиб кетса керак”.

Бибрас Натхо

Натхо “Рубин” ва “ЦСКА” жамоалари сафида чемпионликни қўлга киритгани билан барчага яхши таниш футболчи. Қаҳрамонимиз Исроилда таваллуд топган ва бугунги кунга қадар шу юрт терма жамоасида тўп суради. Шунга қарамай, Бибраснинг миллати черкес саналади.

“Отамнинг буваси Кавказдан Туркияга қочиб ўтган. Кейинчалик Туркийдан Исроилга кўчиб кетади. Тўғрироғи, у кўчиб боргачгина Исроил давлати ташкил топмаган эди.

Мен черкес миллати фарзанди сифатида туғилдим ва айнан черкеслар билан бирга катта бўлдим. Мен мусулмонман, бироқ Исроилда истиқомат қиламан. Мен учун бу жуда муҳим омил. Сабаби, Исроил фуқаросиман!”

Ража Наингголан

Наингголан аслида Суматра оролида яшаб келаётган батак миллати фарзанди саналади. Бу миллат Тоба кўли бўйидаги ерларда истиқомат қилади ва этник жиҳатдан жанубий монголиодлар сирасига киради.

Андреа Пирло

Сиз ҳайрон бўлишингиз мумкин, бироқ Пирло лўлилар авлодига мансуб. Айтишларича, Пирлонинг буваси Италияга шарқий Европадан кўчиб келган экан. Маҳаллий халқ ушбу миллат вакилларининг устидан кулиш мақсадида Андреанинг бувасига Пирло фамилиясини олишни тавсия қилади. Итальян тилида “пирла” сўзи аҳмоқ маъносини англатади. Футболчининг буваси ўйлаб ўтирмай Пирло фамилиясини қабул қилади ва орадан йиллар ўтиб барчанинг ёдидан кўтарилиб кетади. Шунингдек, Хесус Навас ва Рафаел Ван Дер Варт сингари юлдуз футболчилар этник жиҳатдан лўли оиласига мансуб эканлигини яшириб ўтиришмайди.

Маҳмуд Дауд

Сердар Ташчидан фарқли ўлароқ, Дауд Суриядаги Курдистонда таваллуд топган. Бу Туркия ва Ироқ чегараси яқиндаги шахарнинг номи. Маҳмуд 10 ойлик бўлганида, унинг оиласи Германияга кўчиб ўтади ва футболчи ўзининг илк футбол сабоқларини Германиядаги “Фортуна” клубида олади. Кейинчалик “Боруссия Дуртмунд” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячини бугун Сурия терма жамоаси ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Рикардо Куарежма

Рикардо томирида лўлиларнинг қони бор эканлигини яшириб ўтирмайди. Футболчи ўзининг «тату»ларида ҳам буни тасдиқлаб ўтган. Ҳатто унинг турли ретуаллар билан шуғулланиши борасида ҳам миш-мишлар мавжуд. Бу ҳақида футболчининг ўзи қуйидагича фикр билдиради:

“Португалияда нимадир содир бўлса, биринчи навбатда лўлилар, қоратанлилар ва мигрантлар сабабчи бўлади. Бундай яшаш осон эмас”.

Златан Ибраҳимович

Ибрани доимо мухлислар турли йўллар билан асабига тегишга ҳаракат қилишади. Ана шулардан бири унинг аслида қандай миллатга мансуб эканлигини юзига солиш саналади. Златан ўзини швед эканлигини кўп бор таъкидлаганига қарамай, унда боснияликлар қони бор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунга қарамай, Ибраҳимовичнинг ота-боболари синт (лўли) эканлигидан хабарингиз борми? Биз учун бу ғалати эшитилиши мумкин, бироқ лўлилар Европада жуда кенг тарқалган этник миллат санадли. Шу сабабли, бунинг ҳайрон қоладиган ери йўқ чамамда.

Манба: sport24
Киритилди: 16:07, 02.04.2020.
Ўқилди: 7155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.