Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

9 апрель куни «Реал» - «Ювентус» ўйини бўлиб ўтади

Баҳо:
+1 | -

Қизиқ хабар — апрель ойида «Реал» – «Ювентус» ўйини бўлиб ўтади. Никарагуа чемпионатида 9 апрель куни шундай ўйин кутиб турибди.

Никарагуа – Марказий Америкада футбол чемпионати давом этаётган ягона мамлакат ҳисобланади. Ҳозир чемпионатда мавсумнинг иккинчи қисми — Клаусара қизғин паллага кирган.

Мусобақа иккита босқичдан иборат: мунтазам чемпионат ва плей-офф. Биринчи давра — Апертурада Эстели шаҳрининг «Реал» клуби ғолиб чиқди.

Клаусурада эса ҳозирча «Манагуа» пешқадамлик қилмоқда. Аммо «Реал» бу клубдан 2 очко ортда бормоқда. Агар иккинчи даврада ҳам Эстели шаҳри клуби ғалаба қозонса, клуб чемпионликни қўлга киритади. Акс ҳолда, Клаусура ва Апертура ғолиблари ўртасида қўшимча финал ўйини ўтказилади.

Ҳозирда Никарагуада расман 5 кишида коронавирус аниқланган бўлса, бир киши вафот этган. Чемпионат эса давом эттирилмоқда. Юқорида тилга олинган «Реал» - «Ювентус» ўйини 9 апрель куни ўтказилади. Манагуа шаҳрининг "Ювентус" клуби Клаусурада 6-ўринда бормоқда.

Никарагуа чемпионати (клаусура)

 

Манба: sport.ua
Киритилди: 23:47, 02.04.2020.
Ўқилди: 11438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик