Англия премьер-лигаси 3 апрель, жума куни видеоконференция ташкил қилиб, бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилишди.
Жумладан, клублар ўз футболчилари билан маошларни 30 фоизга қисқартириш масаласини муҳокама қилишга рози бўлишди.
"The Sun" тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" клуби ўз ўйинчиларини маошини камайтирган илк жамоа бўлмоқчи. Бундан ташқари, футболчилар бу пулни Буюк Британия соғлиқни сақлаш хизматига хайрия қилишмоқчи.
"МЮ" сардори Харри Магуайр ушбу ғояни клуб ижрочи вице-раиси Эд Вудворд билан муҳокама қилди. Маълумотларга қараганда, ҳимоячи жамоадошларини маошларининг 30 фоизидан воз кечиб, пулни маҳаллий шифохоналарга ўтказишга кўндирди.
Ўйинчилар ушбу таклифга рози бўлишди. Шу боис, клуб яқин орада расмий баёнот тарқатиши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда "Манчестер Юнайтед" бир йилда футболчиларга 332 млн фунт маош тўламоқда. Бу Англия футболи тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ўйинчилар бир ойлик маошининг 30 фоизи тахминан 8 млн фунтга тенг бўлади.