Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Бойвачча» – Месси

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz Лионель Мессининг шоҳона ҳаётидан кичик парча тақдим этади.

“Барселона”нинг узоқ йиллик етакчиси ва сардори Лионель Месси айни дамд уйда карантин режимида ҳаёт кечирмоқда.

Футболдан бебаҳра қолган Лео айни дамда ижтимоий тармоқларда ўз уйи, машиналари ва шахсий ҳаётини акс эттирувчи суратлар билан мухлисларини хурсанд қилмоқда. Аслида, унинг нафақат майдондаги, балки унинг ташқарисидаги имкониятлари кишининг ҳайратда қолдириши турган гап.

“Forbes” нашри берган маълумотларга суянадиган бўлса, 2019-йилда Месси 127 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг банклардаги ҳисоб-рақамида аллақачон 750 миллион доллар пул йиғилиб қолган. Бу спортчилар ичидаги энг яхши учинчи кўрсатrич саналади. Ундан олдинроқда Роналду (800 миллион доллар) ва Флойд Мейвейзер (915 миллион доллар) бор холос.

Месси катта даромад олишни фақатгина 2010-йилга келибгина бошлади. Шунга қарамай, қаҳрамонимиз 2009-йилда ўзи ва оиласи учун 6 миллион евро эвазига катта уй сотиб олишга улгургани ёдимиздан чиқармаслигимиз зарур. Каталониянинг четидаги Беллмар районида жойлашган уй ҳашамат борасида исталган уй билан рақобатлаша олади. Уй шундоққина Ўртаер денгизининг бўйида жойлашган бўлиб, жанубий ойналаридан Беллмар тоғлари шундоққина кўриниб туради. Уйнинг деворлари асосан катта панорама ойналардан иборат бўлгани учун инсон ўзини табиат қўйнида қолгандек ҳис этади. Шуниндек, уй ичида катта ҳовуз, машғулотлар зали ва кичик футбол майдони жойлашган. Кўплаб журналистлари Месси оилалар қўним топган даргоҳга яқин келишга уринган бўлсада, уларнинг барчасига ҳам бу насиб этавермаган.

Қизиқарли факт шундаки, Месси 6 миллион еврога сотиб олинган уйда истиқомат қилаётганига қарамай, 2016-йилда 1957-йилда ишлаб чиқарилган “Ferrari 335 SSpiderScaglietti”учун 32 миллион евродан воз кечиб юборди. Ким ошди савдосига қўйилган машининг биринчи нархи 20 миллион бўлганига қарамай, Месси бу курашда ғолиб чиқиш учун 32 миллионни сарф этгани таҳсинга сазовор. Испан нашрларининг маълум қилишча, аукционда Роналду ҳам айнан “Ferrari 335 SSpiderScaglietti”нинг эгаси бўлишга ҳаракат қилган, бироқ Месси рақобатда ғолиб чиққан. 32 миллионлик “темир тойчоқ”дан ташқари Леонинг гаражида яна 6 та ажойиб машиналар мавжуд. “FerrariF 4430 Spider”, “AudiR8”, “MaseratiGranturismo”, “AudiQ7”, “LexusLX 570”ва“DodgeChargerSRT8”бўлиб, Лео уларнинг деярли барчасидан фойдаланади.

2018-йилда Лео ўзига ўзи ажойиб самолёт совға қилди. 16 киши учун мўлжалланган тайёра ўзининг суперқулайликлари билан кишини ҳайратда қолдириши турган гап. 13 миллион евро эвазига сотиб олинган самолёт бортида иккита ётоқхона, иккита ҳожатхона ва битта ошхона мавжуд бўлиб, Лео ундан асосан Аргентинага учишда фойдаланади. “GulfstreanV” 2004-йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, у бугунги кунда Мессилар оиласи учун тинимсиз хизмат кўрсатиб келмоқда. СамолётнингзиналаридаЛеоўзоилааъзоларинингисминиёздирганбўлиб, унингдумқисмига 10-рақамтуширилган.

Бунданташқари, ўтганйилнингкузойидаМессиўзиучунмахсус “Iphone XSMax”ga буюртмаберди. Гаджет 1200 еврога ҳарид қилинган бўлсада, унинг ҳимоя қопламаси футболчи учун 7000 минг еврога тушган. Гап шундаки, Месси бу қопламани 24 карат соф (999) олтиндан ясалишини истаган. Месси телефонига ҳам ўз аъзоларини исмларини ва 10-рақамни ёздириб қўйишни унутмади.

Лео ҳавас қилса арзигулик ҳаёт кечираётганига қарамай, инсонлар учраётган муаммоларга беэътибор қолмайди. Унинг “Барселона” футболчилари орасида биринчилардан бўлиб маошдан воз кечгани, COVID-19 билан кураш учун бир миллион евро ажратгани, Clincкасалхонасига ҳомийлик қилиши ва бошқа хайрия кампанияларида фаол бўлишини алоҳида эътироф этиш шарт.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:39, 06.04.2020.
Ўқилди: 6910 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.