Кириш Регистрация
29/05 20:00 Торпедо-БелАЗ - Смолевичи
29/05 22:00 Городея - Неман
29/05 23:30 Фрайбург - Байер
30/05 17:00 Минск - Слуцк
30/05 18:30 Герта - Аугсбург
30/05 18:30 Майнц-05 - Ҳоффенҳайм
30/05 18:30 Шальке-04 - Вердер
30/05 18:30 Вольфсбург - Айнтрахт Франкфурт
30/05 19:00 Белшина - Славия
30/05 21:00 Динамо Минск - Шахтёр-Солигорск
30/05 21:30 Бавария - Фортуна

Хабарлар

Хайр Месси! Леодан ўзиб кетган 7 футболчи

Баҳо:
+ | -

Узоқ вақт давомида ЛионельМесси Transfermarktпортали томонидан дунёнинг энг қиммат футболчиси деб эътироф этилаётган эди. Афсуски, бешавқат вақт барча нарсадан устун эканлигини яна бир бор исботлаб қўйди. Бугун stadion.uzтрансфер нархиЛеоникидан ўзиб кетган 7 футболчи билан таништириб ўтади.

 

7.Кевин ДЕ БРЮЙНЕ – 150 млн евро
Давлат: Бельгия
Клуб: «Манчестер Сити»
Ёши: 28 ёш

Бельгиялик футболчи бундай даражага осонлик билан чиққани йўқ. Эрта ёшидаёқ “Челси” сафида кўриниш берганига қарамай, унга омад Бундеслигага ўтганидан сўнг кулиб боқди. “Вольфсбург” сафидаги ажойиб мавсумдан сўнг, “Манчестер Сити” уни 76 миллион евро эвазига сотиб олди. “Шаҳарликлар” тепасига Пеп Гвардиола келгач, Кевиннинг ўйинида кескин кўтарилиш содир бўлди. Бугунки кунда бельгиялик футболчи сайёрамиздаги энг яхши ассистентлардан бирига айланиб олди. Унинг трансфер қийматидаги ўсиш ҳам бежиз эмас.

6.Харри КЕЙН – 150 млн евро
Давлат: Англия
Клуб: «Тоттенхэм»
Ёши: 26

“Тоттенхэм” жамоаси тарбияланувчиси бўлишига қарамай, «Лейтон Ориент», «Миллуол», «Норвич» ва «Лестер»да ижара асосида тўп суриб асосий жамоадан таклиф олишга муваффақ бўлган. Ачинарлиси шундаки, Кейн “Тоттенхэм”нинг омадсиз мавсумларига шерик бўлиб келмоқда. Қаҳрамонимиз тўпурарлик борасида АПЛда етакчилардан бири бўлишига қарамай, ўз фаолиятида ҳозирча соврин ютганича йўқ. Бугунги кунда Кейннинг бошқа жамоага ўтиши борасида миш-мишлар урчиб кетди. Кейнда “шпорлар”ни тарк этиш учун асос етарли. Қолганини вақт кўрсатади.

  1. Муҳаммад Салоҳ – 150 млн евро
    Давлат: Миср
    Клуб: «Ливерпуль»
    Ёши: 27

Салоҳнинг футболчилик фаолияти паст-баландликлар билан тўла. “Базель”даги ажойиб мавсум, “Челси”даги омадсизлик, “Фиорентина” ва “Рома”даги кўтарилишни бошидан ўтказган футболчи “Ливерпуль”да супер юлдуз даражасига кўтарилди. Қувонарлиси шундаки, мерсисайдликлар 2017 йилда Салоҳ учун 42 миллион евро тўлашган эди. Бугунги кунда ҳужумчининг трансфер қиймати 150 миллион еврогача кўтарилди. Қайсидир маънода Салоҳнинг “Ливерпуль” ғалабаларида тутган ўрни беқиёс. Айнан унинг ҳаракатлари сабабли “қизиллар” 30 йиллик танаффусдан сўнг, яна АПЛ тахтига чиқишга яқин турибди.

4.Садио МАНЕ – 150 млн евро
Давлат: Сенегал
Клуб: «Ливерпуль»
Ёши: 27

“Ливерпуль” яна бир африкалик футболчи учун 42 миллион евро тўлади ва бу ишидан сира афсус чеккани йўқ. «Мец», «Ред Булл Зальцбург” ва «Саутгемптон» сингари клубларда ҳаракат қилгач, “Ливерпуль” сафига бориб қўшилган Мане бугунги кунда энг савдоси чаққон футболчилардан бири саналади. Қаҳрамонимиз сўнгги мавсумларда 10 тадан кам тўпкиритмаяпти. Бундан ташқари, унинг АПЛдаги ғалабаси трансфер нархини янада ошириши мумкин.

3.НЕЙМАР – 160 млн евро
Давлат: Бразилия
Клуб: «Пари Сен-Жермен»
Ёши:28

У энди ёш бола эмас. Февральойида 28 ёшни қарши олган бразилиялик футболчи “Барселона”да қанчалар кучли бўлмасин, Мессининг соясида қолиб кетаверди. Оқибатда, ПСЖга йўл олган футболчи “олтин тўп”га эга чиқиши кутилган эди. Афсуски, барчаси кутилганидек кўриниш олмади. Неймарнинг трансфер қиймати ҳам сўнгги ойларда пасайиб бормоқда. Яқиндагина 180 миллион еврога баҳоланган футболчининг трансфер қиймати эндиликда 160 миллионга тушиб кетди. Бразилиялик футболчи қанчалар яхши ўйин кўрсатмасин, барибир мухлислар ундан кўпроғини талаб қилишади. Агар Неймар ПСЖ билан Чемпионлар лигасида зафар қучмаса, унинг Парижга йўл олиши фаолиятидаги энг катта хатога айланиши турган гап.

2.Раҳим СТЕРЛИНГ – 160 млн евро
Давлат: Англия
Клуб: «Манчестер Сити»
Ёши: 25

Келиб чиқиши ямайкалик бўлган ҳужумчи сўнгги 3 мавсум давомида жуда юқори темпда футбол ўйнамоқда. Айниқса, “Сити” Гвардиола қўл остига ўтгач, Стерлинг умуман янги даражага кўтарилди. Кўплаб нашрлар айни дамда Раҳимни дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этишни бошлади. “Реал Мадрид” жамоаси томонидан бўлаётган қизиқиш ҳам бежиз эмас.

1.Килиан МБАППЕ – 200 млн евро
Давлат: Франция
Клуб: «Пари Сен-Жермен»
Ёши: 21

Ўзининг 21 ёшида нафақат ЖЧ ғолиби, балки дунёнинг энг қиммат футболчиси саналувчи Мбаппега қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Унинг “Монако”даги ўйинларини кўплабмутахассислар шунчаки омадли мавсумга йўйган эди, бироқ Киллиан Неймарнинг олдида ҳам ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Айни дамда Мбаппе Месси ва Роналдудан сўнг, 1-рақамли футболчи бўлишга даъвогар бўлиб турибди. Қувонарлиси шундаки, ҳужумчи йилдан йилга ўз рекордларини янгилаб ўсишда давом этмоқда. Агар ундаги прогресс ижобий томонга давом этса, тез орада унинг трансфер қиймати ҳам 200 миллиондан ошиб кетиши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:12, 07.04.2020.
Ўқилди: 12801 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.