Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби афсонавий дарвозабони Петер Шмейхель «қизил иблислар»нинг Давид Де Хеани Дин Хендерсонга алмаштириш истагига муносабат билдирди.
2016 йили «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси Дин Хендерсон асосий жамоадан жой олиши мумкин эди. У ҳали ўша пайтда АПЛда "МЮ"нинг асосий таркибда ўйнамаганди, бироқ, у ижарага бериб юборилганидан сўнг, яхши ўйнашни бошлаганди. Ҳозирда у «Шеффилд Юнайтед» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
«Мен Хендерсоннинг иқтидорига шубҳа қилмайман, лекин у ҳали Де Хеадан кучли эканлигини исботлаши керак. Тушунмаяпсизми, 1-2 та мавсумни яхши ўтказганидан кейин, муваффақиятсиз даврлар бошланиши мумкин. Биз барқарорликни кўришимиз керак», — деди Шмейхель.