«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович футболчилик фаолиятини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди, дея хабар тарқатди "La Gazzetta dello Sport".
Швециялик футболчининг "россонери" билан шартнома ёзда якунига етади. Аммо у жамоани тарк этиши мумкин. Агар у "Милан" билан келиша олса, А сериянинг бошқа клублари таклифини кўриб чиқади.
Ибраҳимович коронавирус пандемияси туфайли фаолиятини чиройли якунлаш имкониятига эга бўла олмади.