«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ўзининг иш услубини қўллаб-қувватламаётган клубнинг баъзи ходимларидан қутулишга қарор қилди.
"Marca" тарқатган хабарга кўра, Бартомеу раҳбар лавозимидаги ўзига содиқ бўлмаган ходимлардан истеъфога чиқишни сўради. Мулозим энг аввало жамоа вице-президенти Эмили Руссо ишдан кетишини истамоқда. Руссо ушбу лавозимни 2020 йилнинг январь ойида эгаллаган эди.