“Ростов” клуби ярим ҳимоячи Хорен Байрамян ва ҳимоячи Евгений Чернов билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Икки футболчи ҳам амалдаги шартномаларини 4,5 йилга узайтиришди. Клуб президенти Арташес Арутюнянцнинг шахсан ўзи футболчиларни табркилади.
Эслатиб ўтамиз, икки футболчи ҳам аввалроқ янги шартнома борасида келишувга эришишган эди.