Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Спорт вазирлигидан яна бир янги акция! Бу сафар ўзгача!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мусобақа #UydaQolibOʻyindaBoʻling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .

Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:

1. “FIFA20“;

2. “Clash Royale”;

3. “Victory The Age of Racing”

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

“FIFA 20“ – 30 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Clash Royale” – 20 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Victory The Age of Racing” – 15 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).

Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади.

Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.

Мусобақа тақвими куйидагича:

- 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;

- 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;

- 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;

- 30 апрель куни эса “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Esports Uzbekistan Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти ва @minsport телеграм канали ҳамда Ўзбекистон электрон компютер спорти федерациясининг esports_uzbekistan телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:36, 09.04.2020.
Ўқилди: 3010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.