Англиянинг “Лидс” клуби афсонаси Норман Хантер касалхонага ётқизилди. У коронавирус юқтириб олган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълумот учун, марказий ҳимоячи “Лидс” сафида 500дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. Норман 1966 йил Англия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланган. “уч шерлар” сафида 28та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Хантер ҳозирда 76 ёшда.