Corriere dello Sport хабарига кўра, "Наполи" "Севилья" ҳимоячиси Диего Карлосни сотиб олмоқчи.
Диего Карлоснинг шартномасида 75 млн евро эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд, аммо қайд этилишича, "Севилья" уни 40 млн еврога сотиши мумкин.
Шунингдек, "Ливерпуль" ва "Реал" ҳам футболчи билан қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диего Карлос "Севилья"га ўтган ёзда "Нантес"дан 15 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.