Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Коронавирус бизнинг клубларга молиявий томондан қандай таъсир қилади?

Баҳо:
+1 | -

Бизнинг айрим клублар ҳар йили коронавирусдан-да қийинроқ кунларни бошидан кечиради, яни, сметаси мартда ҳам тасдиқланмайди. Шундан келиб чиқсак, коронавирус улар учун қўрқинчли эмас.

"Навбаҳор"ни инобатга олмаганда, қолган клубларнинг чипта савдосидан тушуми у қадар кўп эмас. Демак, ўйинларнинг йўқ бўлиб қолиши ҳам катта иқтисодий зарар келтирмайди.

Бизнинг стадионларга Европанинг топ стадионларида бўлгани каби ҳар куни минглаб туристлар келмайди. Демак, бу борадаги тушумлар ҳам йўқолиб қолмайди.

Клубларимиз атрибутикалар савдосидан деярли пул топмайди. Бу борада ҳам коронавирус савдоларни тўхтатиб қўймайди.

ЎзПФЛ телетрансляциялардан пул ишлашгача етиб борганича йўқ, бунга футболдан ташқи омиллар ҳам сабабчи. Шундан келиб чиқсак, ўйинларнинг тўхтатилиши асосан футболчилар формасигагина таъсир ўтказади.

Клуб аъзоларининг ўз маошларини вақтида олмаслиги коронавирусга қадар ҳам нормал ҳолат бўлган. Шунинг учун футболчи ва мураббийлар қишни асосан ПФЛ биносида, собиқ клуби билан судлашиб ўтказади.

Бироқ бу касаллик клубларга пул бераётган корхоналарга таъсир этиши мумкин. Амударё ва Сирдарё сувлари Орол денгизига камроқ қуйила бошлагач, оқибат нима бўлганини яхши биласиз. Аммо бу ҳам ваҳимага сабаб бўлмаслиги керак. Орол экологияга салбий таъсир этган бўлса, юқоридаги ҳолат футболга ижобий реакция беради. Биз аллақачон шу йўлдамиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 11:59, 13.04.2020.
Ўқилди: 3289 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.