Туриннинг «Ювентус» клуби футболчиси Маттейс де Лигт жамоага мослашиш жараёни ҳақида сўзлар берди
— «Ювентус»дагилар менга ҳали ёшлигимни, лекин шунга қарамасдан мен бир шартнома имзолаш ниятида эканликларини, аллақачон етук футболчига айланганимни ва босимга қарши қандай курашишни билишимни айтишганди. Шунингдек, менга 19 ёшли йигитчани бошқа мамлакатга кўчиб ўтишини қийин бўлишини, лекин, шундай бўлсада, тез орада асосий таркибдаги ўз ўрнимга эга бўлиб кетишимга ишонч билдираётганини таъкидлашганди. Табиийки, биринчи маротаба "Юве"нинг кийиниш хонасига кирганимда ўзимни ширинликлар сотадиган магазинда турган ёш боладек ҳис қилгандим. Атрофга назар ташладим — бир тарафда Буффон ўтирибди, иккинчи тарафда эса — Роналду! Бир неча ойдан кейин жамоага анча кўникиб қолдим ва ўзимни эркин ҳис қила бошладим. Улар мени биринчи ўйинлардаёқ яқиндан кузатишди. Иккинчи учрашувимда эса ўз дарвозамизга тўп киритиб қўйдим. Шундан кейин босим юқори бўлиб кетди. Машғулотларда барчаси ўз жойида эди, аммо ўйинлар давомида янги услубга мослашишим керак эди. Аввалига бу қийин бўлди, лекин вақт ўтгани сари барчаси барчаси ўз жойига тушиб бораверди, — де Лигтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.