"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Поль Погба болалигидан "Арсенал" мухлиси бўлганлигини айтди. Футболчининг сўзларига кўра, у "тўпчилар" жамоасини қўллаб-қувватлаган, чунки унга ушбу жамоанинг афсонавий ҳужумчиси Тьерри Анрининг ўйинлари ёқарди.
"Мен Тьерри Анрини чиндан ҳам ёқтирардим, шунинг учун у туфайли "Арсенал"га мухлислик қилганман. Кейин эса ҳаммаси ўзгарди: мен акам каби "Манчестер Юнайтед"ни қўллаб-қувватлай бошладим", деди Погба.