Кириш Регистрация

Роналдо Бекҳэмни футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб атади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчилари Роналдо ва Дэвид Бекҳэм Instagram орқали жонли эфирда суҳбат қурди.

Бекҳэм суҳбатда мадридликлар кийиниш хонасидаги илк кунини эслади: «Эсимда сен шундай дегандинг: «Биз ҳар доим айтиб келамиз, Бекҳэм — Бразилия терма жамоасида ўйнаб кета оладиган ягона инглиз футболчиси». Мен ҳеч қачон бу гапларинга ишонмаганман, бироқ бу сўзлар учун раҳмат! Нимага буни гапиряпман? Чунки бразилияликлар — энг яхши футболчилар. Сен буни яхши биласан».

Роналдо Дэвидга қуйидагича жавоб қайтарди: «Ўшанда бу гапларни чин дилдан айтгандим. Сен футбол тарихидаги энг яхши марказ ўйинчиларидан бирисан. Бу тўп билан ишлашингда кўринарди. Исталган жойга тўпни етказиб бера олардинг, менга қарашинг шарт эмас эди. Шунчаки олдинга югурардим ва тўп мен томон етиб келарди. Бу узатмалар учун сенга раҳмат айтишим керак».

Роналдо «Реал» сафида 2002—2007 йиллар мобайнида тўп сурган. Бекҳэм эса 2003 йилдан 2007 йилга қадар Мадрид клуби либосини ҳимоя қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:07, 15.04.2020.
Ўқилди: 3135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик