Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ бош мураббийи Марчелло Липпининг фикрича, Пауло Дибала ўз йўлидан бориши керак, лекин ҳали у Алессандро Дель Пьеронинг савиясигача бориб улгурмаган.
«Пауло – ажойиб футболчи, бироқ, Дель Пьеронинг даражасидан анча паст. Ишонинг, мерос ёки тақлид ҳақида гапириш ҳеч қандай яхши оқибатларга олиб келмайди. Дибала ўзининг йўлидан бориши керак», — деди Липпи.