Франциянинг «Марсель» клуби ҳимоячиси Бубакар Камара фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Тhe Express нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, 20 ёшли франциялик ҳимоячига Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" ушбу футболчини мавсум якунига етгач ўз сафларига қўшиб олмоқчи. «Марсель» Камаранинг трансферида 35 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олмоқчи.