Ҳуқуқий жиҳатдан Мадриднинг "Реал" клубига тегишли бўлган, фаолиятини эса ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия" клубида ўтказаётган Ашраф Хакимининг агенти Алехандро Камано ОАВ орқали унинг мижозига "Бавария" клуби қизиқаётганлиги ҳақида тарқатилган хабарга муносабатини билдирди.
- Мен бу хабарни ОАВ орқали кўрдим, лекин мен билан "Бавария"нинг бирорта вакили алоқага чиққани йўқ", - деди Sky Sportsга берган интервьюсида.