Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Осиёнинг энг қиммат футболчилари.Топ-5

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Transfermarkt портали берган маълумотларга суянган холда Осиё қитъасининг энг қиммат футболчилари бешлигини тақдим этади.

5. Такефуса Кубо 15 млн евро

Кубо эндигина 18 ёшга тўлганига қарамай, дунёнинг икки супер грандлари – “Барселона” ва “Реал Мадрид”сафида тўп суришга улгурди. “Кунчиқар юрт”да “янги Месси” деб аталувчи футболчи 10 ёшидаёқ “Барселона” академиясига қабул қилинган бўлиб, 4 йил давомида “Ла Масия”да тарбияланди. Аслида Католиния клуби Кубони қўйиб юбормоқчи эмас эди, бироқ ФИФАнинг вояга етмаган футболчилар борасида тақиқлари сабабли Кубо юртига қайтиб кетди ва “Токио” жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлади.

Қаҳрамонимиз 18 ёшга тўлганида, “Реал Мадрид” у билан узоқ муддат профессионал шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Айни дамда, “қироллик клуби” япониялик иқтидорни "Мальорка”га ижарага бериб юборди. Қизиғи шундаки, бугунги кунда айнан Кубо клубдаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди.

4. Сердар Азмун 18 млн евро

Ушбу рўйхатнинг 4-поғонасидан Сердар Азмун эгалламоқда. Эронлик форвард 17 ёшидаёқ Ватанини тарк этиб “Рубин” клубига ўтади. Аввалига иккинчи жамоада тўп суриб юрган Сердар қисқа фурсатда “Зенит” даражасигача кўтарилди.

Бугунги кунда “Наполи” нишонида турган футболчи transfermarkt порталида 18 миллион еврога баҳоланган бўлса-да, “Зенит” уни 30 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги аниқ.

3. Ли Кан Ин 20 млн евро

Жанубий Кореялик футболчи 2011-йилда Испанияга кўчиб келгач, “Валенсия” клуби академиясида футбол сабоқларини ўргана бошлади. Испания клубининг турли ёшдаги жамоаларида тўп сургач, 17 ёшида асосий жамоада дебют учрашувини ўтказди. Шу йўсинда, қаҳрамонимиз Ла Лигада тўп сурган энг ёш чет эллик футболчи сифатида тарихга кирди.

Бугунги кунда Ли Кан Ин “Валенсия”нинг асосий таркиб футболчисига айланиб турибди. Transfermarkt нашри берган хабарларга кўра, унинг қиймати тез орада яна кўтарилиши мумкин.

2. Шоя Накажима 21 млн евро

Шоя ҳам Кубо сингари япониялик бўлишига қарамай, у Европага фақат 3 йил аввалгина кўчиб келган? холос. Шунга қарамай, унинг футболчилик фаолиятида кескин кўтарилиш кузатилмоқда.

"Портимоненсе" сафида Европда дебют қилган фурболчи,қисқа муддат Қатарда юлдузлар лигасида кўриниш берди ва яна Португалияга қайтди. Аввалгидек "Портимоненсе”га эмас, “Порту” клубига ўтгач, унинг янги қирралари очила бошлади.

Бугунги кунда “Аждарлар”нинг асосий таркиб футболчисига айланган Накажима билан “Эвертон” ва “Арсенал” клублари қизиқиб қолгани ҳам бежиз эмас.

1. Сон Хёнг Мин 80 млн евро

Биринчи ўринни сўзсиз “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Сон ХёнгМин эггаламоқда. Сўнгги 3 мавсум давомида ўз трансфер қийматини бир неча бор ошириб олишга муваффақ бўлди. Айниқса, унинг ЕЧЛ финалига қадар босиб ўтган йўли бунга катта туртки бўлди десак, адашмаган бўламиз. Айни дамда у АПЛдаги энг тезкор ҳужумчилардан бири саналади. Манба берган хабарларга қараганда, агар Сон яна иккита юқори савиядаги мавсумни ўтказса, у нархи 100 миллионга етган биринчи осиёлик футболчи бўлиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:33, 18.04.2020.
Ўқилди: 15936 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.