Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Ювентус»нинг сўнгги 25 йилликдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг Tuttosport нашри «Ювентус»нинг сўнгги 25 йилдаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ўз муштарийлари орасида сўровнома ўтказди.

Сўнгги 25 йилликда туринликлар сафида тўп сурган 16 нафар юлдуз футболчи саккизта жуфтликка ажратилди. Сўровномада кутилганидек Алессандро дел Пьеро ғалабага эришди. Ярим ҳимоячи финалда 93 фоиз овоз тўплаб, чехиялик собиқ жамоадоши Павел Недведни ортда қолдирган.

Ярим финалга қадар 2011—2015 йиллар давомида «Ювентус»да тўп сурган «Интер» ва «Милан» собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ҳам етиб келди. Пирло ¼ финалда Криштиану Роналдудан устун келди. Шунингдек, ярим финалга қадар ҳимоячи Жоржио Кьеллини ҳам етиб келган.

Сўровноманинг илк туридаёқ Зайниддин Зидан, Эдгар Давидс, Златан Ибрагимович, Пол Погба ва Карлос Тевес каби юлдузлар чиқиб кетди.

Дел Пьеро «Ювентус»да 1993—2011 йилларда фаолият юритган. У жамоа сафида 706 ўйин ўтказиб, 290 та гол ва 81 самарали узатма муаллифига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:04, 18.04.2020.
Ўқилди: 5914 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5995]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5376]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4385]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3317]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3016]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2893]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2872]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2797]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2689]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2585]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик