Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган АҚШнинг МЛС клубида ўйнашни хоҳлашини ва у тарафлардан таклифлар келишини кутаётганини тан олди.
«Менга АҚШ ёқади, шу сабабли, бир кун келиб бу ерга келаман. Мен МЛС клубларидан таклифларни олишга тайёрман, аммо, ҳозирча ҳеч қайси клубдан таклиф тушмади. Қолаверса, ҳали «Манчестер Сити» клуби билан шартномам бор.
Шуни аниқ айтишим мумкинки, МЛС – менинг келажагим. Бу ердаги лиганинг тизими Европаникига қараганда анча яхши.
Агар Сизнинг МЛС клублари билан алоқангиз бўлса, у ҳолда мени тавсия қилинг. Мен улар билан музокара олиб боришдан хурсанд бўламан», — деди Илкай Гюндоган АҚШнинг хусусий телеканалларидан бирига берган интервьюсида.
Гюндоганнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз якунига етади.