Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сонгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Ювентус”га ганалик керак

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ёзда “Пескара” ярим ҳимоячиси Амаду Диабо билан шартнома имзолашга яқин турибди.

“FootbalItalia” нашри берган хабарларга қараганда, Турин клуби 19 ёшли футболчини сотиб олиши билан “А Серия”нинг бирорта жамоасига ўйин амалиётга эга бўлиши учун ижарага беришни режа қилмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, Ганалик футболчининг ҳизматлари билан “Рома” ва “Женоа” жамоалари ҳам қизиқиб қолган.

“Барселона” аргентиналик футболчига даъвогар

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ёзда “Аякс” қанот ҳимоячиси Николас Тальяфикони ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Бу ҳақида “Mundo Deportivo” нашри маълум қилган. “Барселона” клуби Жуниор Фирпонинг ўйинидан кўнгли тўлмагани боис, унинг ўрнини аргентиналик фулбек орқали тўлдиришни режа қилмоқда. Шу сабабли, Фирпо ёзда трансферга қўяладиган бўлди.

Манба берган хабарга кўра, “Аякс” ўз ҳимоячисини 30-35 миллион атрофида баҳоламоқда. Бундай нарх “Барселона”ни тўлиқ қаноатлантиради.

Кейн ва “Манчестер Юнайтед”

 

“Тоттенҳем” жамоаси марказий ҳужумчи Ҳарри Кейн ёзда “Манчестер Юнайтед”га ўтмайдиган бўлди. Бунга сабаб “қизил иблислар”нинг коронавирус сабабли муолиявий муаммоларга дучор бўлгани бўлди.

“The Sun” нашри берган хабарларга қараганда, “Тоттенҳем” ўз ҳужумчисини жамоада сақлаб қолиш учун 150 миллион евро талаб қилмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, эндиликда футболчи учун курашда фақат “Реал Мадрид” жамоаси мутлоқ даъвогар бўлди.

Тайсон қаерга йўл олади?

 

“Colarodo” нашри берган хабарларга қараганда, Украинанинг “Шахтёр” жамоаси сардори ва етакчиси Тайсон ёзда ўз клубини ўзгартиради.

Манба берган хабарларга қараганда, футболчи ёзда Бразилиянинг “Интернасионал” жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи Донестк клубига ўзини қўйиб юборишини сўраган, бироқ “кончилар” ҳужумчини сотиб юборишдан бош тортган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:27, 19.04.2020.
Ўқилди: 8511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик