Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Унинг ўйинидан завқ олмаслик — жиноят». Дунё футболи юлдузлари бразилиялик «сеҳргар» Роналдиньо ҳақида

Баҳо:
+ | -

Дунё мамлакатлари учун март ойи коронавирус пандемияси сабаб осон ўтмади. Шунингдек, футбол клублари, футболчилар, мухлислар учун ҳам. Футболчилар ўзининг севимли машғулотларидан, мухлислар эса миллионлар ўйинидан оладиган завқларидан бебаҳра қолди. Март ойи 40 ёшни қоралаган бразилиялик Роналдиньо учун ҳам осон ўтгани йўқ. Боиси «Барселона»нинг собиқ юлдузи ва унинг акаси Роберто де Ассис Морейра сохта паспорт билан Парагвай ҳудудига киргани сабаб ҳибсга олинганди. «Олтин тўп» соҳиби қарийб бир ойни Парагвай қамоқхонасида ўтказгандан сўнг гаров пули эвазига озодликка чиқарилди.

Ҳозир Роналдиньонинг терма жамоа ва клублардаги фаолияти ҳамда мақтанишга арзигулик шахсий совринлари, ёки қандай қилиб қамоққа тушиш даражасига келиб қолгани ҳақида узундан узун ҳикоя эмас, балки у ҳақида ҳамкасблари, таниқли мураббийлар ҳамда собиқ жамоадошлари томонидан билдирилган фикрларни эътиборингизни ҳавола этилади.

Златан Ибраҳимович

«Барчаси оддий, Роналдиньо – футбол тарихидаги энг яхши ўйинчиларидан бири. Унинг ўйинидан завқланмаслик – ҳақиқий жиноят».

Зинедин Зидан

«Роналдиньо – буюк ўйинчи. У – тезкор, эластик ва фавқулодда техника эгаси. Кўпчилик айнан дриблинг унинг асосий устунлиги деб ўйлайди. Бироқ мен бундай фикрда эмасман. У – ажойиб плеймейкер ва жамоа ҳужумларини бошлаб берувчи универсал футболчи. Мени унинг вазиятларни олдиндан ўқий олиш хислати қойил қолдирарди».

Лионель Месси

«16-17 ёш пайтимда Роналдиньо менга жуда кўп ёрдам берган. Қайсидир маънода мен уни устозим деб биламан. Майдонда ҳар доим уни қидирардим, афсуски, биз у қадар кўп вақт бирга ўйнамадик. Роналдиньо билан узоқроқ ўйнашни истаган бўлардим».

Серхио Рамос

«Фаолиятининг энг яхши йилларида Роналдиньони деярли тўхтатишнинг имкони йўқ эди. У нафақат ҳужумчи, балки плеймейкер ҳам эди. У футбол тарихида абадий қолади. Унинг иштирокидаги ‘Эл-Классикўлар ўзгача тус оларди».

Селсо Рот (Роналдиньонинг илк жамоасидаги («Гремио») мураббийи)

«Мен мураббийлик фаолиятим давомида ажойиб ўйинчилар билан ишладим, аммо Роналдиньо қолганлардан бир бош устун эди».

Виктор Вальдес

«Роналдиньо келгунига қадар биз кўп йиллардан бери соврин қўлга кирита олмаётгандик. Ронни келиб, «Барселона»ни бутун дунёга машҳур қилди. Роналдино мен кўрган энг истеъдодли ўйинчи. Унга ҳатто Месси ҳам тенглаша олмайди».

Килиан Мбаппе

«Мен Роналдиньонинг ўйинини томоша қилиб улғайганман. Роннинг тўп ва рақиблар билан қилган ҳаракатларига ақл бовар қилмайди. Ҳамон унинг ўйинидан олинган лавҳаларни кўриб, ҳайратланаман».

Деку

«Мен учун Роналдиньо дунёнинг энг яхши футболчиси. Майдонда нима қилиш кераклигини билмаганимизда, у ҳар доим голли вазиятлар ярата оларди. Ронни майдонда шундай ҳаракат қилардики, бошқа ҳеч ким буни такрорлай олмасди».

Икер Касиляс

«Роналдиньо менинг дарвозамга жуда кўп голлар урган, аммо футбол мухлиси сифатида мен унинг ўйинидан завқ оламан. У – чинакам «сеҳргар»дир. У билан яна бирга ўйнашни ва унинг зарбаларини тўсишни хоҳлаган бўлардим».

Хосеп Гвардиола

«Роналдиньо «Барса»нинг ўзига бўлган ишончини қайтаришда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири эди. У бир неча йиллар мобайнида юқори даражада ўйнади, чемпионат ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Роналдиньо – бошқа даражадаги ўйинчи. Мессигача Роналдиньо каби футболчини кўрмаганман».

Садио Мане

«Мени ўз қишлоғимда яхши танишган ва Роналдиньога ўхшатишган. Улар ҳатто мени Роналдиньо деб ҳам чақиришарди. Мен ҳар доим унинг мухлиси бўлганман».

Виллиан

«Роналдиньо – энг зўри бўлган. Албатта, Роналду ва Месси жуда кўп голлар урди. Аммо Ронни майдонда бажарган ҳаракатларини ҳеч ким такрорлай олмайди. У карьерасини эрта якунлагани ачинарли. Роналдиньо – менинг биринчи рақамли кумирим бўлган».

Клод Макелеле

«Челси» – «Барселона» учрашуви пайтида мен Роналдиньонинг олдига бориб, унга шундай дедим: «Мен билан ўйинда одатдаги финтларингдан фойдалан. Агар Play Station’даги каби ҳаракатларни қилсанг, сени шифохонага жўнатаман». У эса бунга жавобан мендан кечирим сўраганди. У – ажойиб футболчи ва камтар инсон».

Хави

«Мен учун энг зўри Роналдиньо. Эҳтимол, унга барқарорлик етишмагандир. Фақат Месси барқарорлиги туфайлигина Роналдиньодан устунроқ бўлиши мумкин».

Виржил ван Дейк

«Роналдиньо – менинг футболдаги биринчи рақамли кумирим бўлган».

Бернард

«Роналдиньо чиндан ҳам дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. У билан бирга ўйнаганим учун ундан кўп нарсани ўргандим. У – мен учратган энг яхши инсон. Аввало Роналдиньо менга футболдан завқланишни ўргатди».

Неймар

«Ҳеч қайси футболчини Роналдиньо билан таққослаб бўлмайди. Унинг ноодатий ҳаракатлари, зарбалари, ажойиб тўп узатишлари, голлари. Буларнинг барчаси унинг буюклигидан далолат беради. У «Барселона» ва Бразилия терма жамоаси тарихига киришга муваффақ бўлган кам сонли ўйинчилардан бири».

Эдгар Давидс

«Дриблинг ва бошқа техник жиҳатлардан олиб қараганда, Роналдиньо дунёнинг энг яхши футболчисидир».

Эден Азар

«Мен Роналдиньодан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Футбол тактик ўйин бўлиб, сизни жиддий бўлишга мажбур қилади, аммо у менга табассум билан ўйнашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам футболдан завқланишни ўргатди. Тан оламан, YouTube’да Роннининг ўйинидан лавҳаларни соатлаб томоша қилардим».

Девид Бекҳем

«Роналдиньо «Барселона»да ўзига хос тарзда ўйнарди. Енгил, хотиржам ва доимо юзида табассум билан. Тўп билан у чинакам даҳо».

Фрэнк Лэмпард

«Роналдиньо – бошқаларга ўхшамайди. У – бошқа даражадаги футболчи».

Нани

«Роналдиньо – футбол тарихидаги энг яхши ўйинчидир. Ҳеч ким унга тенг кела олмайди. У – ҳақиқий «сеҳргар». Ҳар доим юзида табассум билан юрарди».

Диего Марадона

«Роналдиньо – мен кўрган энг буюк ўйинчилардан бири».

Пеле

«Ронни – дунёнинг энг яхши ўйинчиси. Унинг ўйинини томоша қилиш ўзгача завқ бағишлайди. У ҳар бир бразилияликка оз бўлсада бахт улаша олди».

Кака

«Роналдиньо – ҳақиқий чемпион. У – буюк ва такрорланмас футболчи».

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:43, 20.04.2020.
Ўқилди: 6301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.