“Рома” ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри ёзмоқда.
Футболчи жорий мавсумни ижарада “Валенсия”да ўтказмоқда. Унинг хизматига Ла Лигадан “Севилья” клуби қизиқмоқда. Шунингдек, “А” Сериядан “Фиорентина” ва “Аталанта” клублари уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Маълумот учун, футболчининг трансфер нархи тахминан 16 миллион еврога баҳоланмоқда.