GiveMeSport веб-сайти ўз версиясига кўра тарихдаги техникаси кучли бўлган йигирмата футболчининг номини эълон қилди. Рўйхатда биринчи ўринни аргентиналик Диего Марадона, иккинчи ўринни бразилиялик Роналдиньо, учинчи ўринни голландиялик Йохан Кройфф эгаллади.
"Барселона"нинг амалдаги сардори Лионель Месси 5-ўринга жойлашди. "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар 12-ўринни, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду 13-ўринни эгаллади.
Демак, рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олди:
1. Диего Марадона
2. Роналдиньо
3. Йохан Кройфф
4. Зинедин Зидан
5. Лионель Месси
6. Жорж Бест
7. Тьерри Анри
8. Андрес Иньеста
9. Андреа Пирло
10. Хави
11. Пол Скоулз
12. Неймар
13. Криштиану Роналду
14. Пеле
15. Алфредо Ди Стефано
16. Роналдо
17. Ференc Пускаш
18. Хуан Роман Рикельме
19. Роберто Баджо
20. Арьен Роббен.