Йиллар ўтгани сайин футбол клубларининг логотиплари ҳам ўзгариб бориши табиий хол. Бугун АПЛ грандларининг логотиплар Эволюцияси билан таништириб ўтамиз.
“Арсенал”
“Кононирлар”нинг илк логотипи 1888-йилда оммага намойиш этилган бўлиб, унда учта замбарак акс этган эди.
“Арсенал” 1927, 1930, 1932, 1936, 1950, 1952-йиллардаги логотиплардан фақат Лига Кубоги мусобақасида фойдаланган холос. “Тўпчилар” 1949-йилдаги логотипларига йиллар давомида зеб бериб келишмоқда.
“Челси”
“Аристокртатлар”нинг илк логотипларида турли-туман медалларни тақиб олган нафақадаги инсон акс этган. Оқ-қора рангларда чизилган эмблема йиллар давомида ўзгариб борди. 2005-йилда ўзининг бир асрлик тўйини нишонлаган клуб логосида Англиянинг рамзи бўлган атиргул ҳам пайдо бўлгани эътиборга молик.
“Ливерпуль”
“Ливерпуль” жамоасининг илк герби шахар герби билан бир ҳил. Эътиборлиси шундаки, жамоа логотипида ўйлаб топилган қуш – Лайвер ўз ўрнини йўқотмай келмоқда.
Фақат 1993-йилдагина жамоа клуб рамзи бўлган Лайвернинг ўрнини клуб мадхиясидаги сўзлардан иқтибос: “Сен ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан” келтириб ўтган.
“Манчестер Юнайтед”
“Қизил иблислар”нинг ҳам илк герблари Манчестер шахриники билан бир ҳил кўриниш олган. Бугунги кунда Манчестер шахри рамзи ва “қизил иблислар” логоси ҳам тамомила ўзгача кўринишда.
Жамоа илк бор ташкил этилганидан – “Ньютун Хит” номи билан катта футболга кириб келган. Ушбу жамоанинг илк логосида инсон тасвири мавжуд.
Шуниндек, жамоа 1958-йилда “Болтон”га қарши учрашувда кулдан қайта яралувчи қақнус қушининг тасвири тушурилган логотипда ҳаракат қилган. Бу Мюнҳен фожеасида қурбон бўлган футболчиларни хотирлаш мақсадида амалга оширилган ўзига ҳос “чекиниш” эди.
“Манчестер Сити”
“Шахарликлар”нинг логотипларига эътибор қаратинг. Улар ҳам ўз вақтида “Манчестер Юнайтед” сингари шахар гербидан 2011-йилга қадар логотип сифатида фойдаланишганига гувоҳ бўласиз.
Клубнинг “Авлиё Марк” номидаги ибодатхоналар уюшмаси ташкил этгани боис, унинг илк логосида хож сурати туширилган.
“Тоттенҳэм”
Лондоннинг яна бир жамоаси Тоттенҳем ҳам ўзига ҳос тарихга эга клуб.
Қолган клублардан фарқли ўлароқ бу жамоа ўз логосини бир асрдан ортиқ муддат катта ўзгаришларсиз сақлаб келмоқда.