Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Эл-класико шукуҳи»

Баҳо:
+ | -

23 апрель. 2016-17 йилги мавсум "Сантяго Бернабеу"да ўтказилган "эл-класико" сўнгги йиллардаги энг муҳим ва келажакни белгилаб берадиган ўйин бўлганди. Уч йил олдин 23 апрелнинг оқшомида ҳаммамиз телевизор қаршисига михланган эдик.

Нимаси билан муҳим эди ўйин: Биринчидан, ушбу "класико"гача қироллик клуб асосий рақибидан анча ўзиб кетган ва бу баҳсда имкониятни бой берса, "класико" таъсири кейинги ўйинларга-да ўтиб, чемпионат пешқадами ўзгариш эҳтимоли бор эди.

Ростан ҳам "Реал" ютқазди ва бир очколик фарқни сақлаб қолиш учун қолган етти ўйинни юз фоизлик натижа билан якунлаши зарур бўлиб қолди.

Иккинчидан, учрашув сценарийсининг даҳшатли якун билан тузилгани. "Реал" зўр ўйнаб туриб, ютқазиб турган ҳолида бир ўйинчи кам бўлиб қолади ва шу ҳолида ҳам ўртадаги фарқни йўқотишга, сўнгги дақиқалар ўтиб бораётганда таблодаги ҳисобни 2:2га оширишга муваффақ бўлади. Бир кам ўйинчи ҳолида ҳужумга ўтиб кетгани учун жазоланади – Месси ҳакам томонидан қўшиб берилган сонияларда учинчи голни киритиб, Сантягони яна бир карра тиз чўктиради.

Энди асосий жиҳатга ўтамиз. Зидан учрашув тугагач, интервью берар экан, ўзини йўқотиб қўймагани кўпчиликни ажаблантирган. Унинг гаплари янада ҳайратли эди: "Биз сўнгги йилларда биринчи марта "Барселона"дан кучлироқ ўйнадик, Тер Штеген саккиз бора сэйв амалга оширишга мажбур бўлди. Бир кам ўйинчи бўлиб қолганимизда ҳам ҳимояни ўйламадик. Тўғри, ҳисоб бизнинг фойдамизга бўлмагандир, аммо мен келажакда энди "Реал" каталонияликлар қаршисида иккинчи жамоа бўлиб ўйнамаслигини шу бугунги баҳсдан англаб етдим".

Зиданнинг бу гаплари алам аралаш гаплар эмасди. Ростан ҳам Қироллик клуби Роналдиньо давридан кейин илк бора Месси жамоадошлари билан тенг, ҳаттоки устунроқ ҳаракат қилган, ҳужумга берилиб кетиш натижасида учинчи голни ўтказиб юборганди. Зидан айтган гаплар ўз тасдиғини топди. "Реал" ва "Барса" ўйинидаги фарқ йўқолди. Шундан кейинги баҳсларда доминатор “Барса” мақомини кўрмадик. Ҳаттоки катта ҳисобда ютган ўйинларида ҳам. Олдин эса, “Реал” енгган ўйинда ҳамки "Барселона" кучлироқ кўринарди.

Зидан мана шу интервьюси билан Мадридда келажак қураётганини, бу келажак билан Испанияда ғолиб бўлиш мумкинлигини тушунтирди ва ўша мавсум гарчи класикода аламли енгилган бўлса-да, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ҳам ЕЧЛда иккинчи бор зафар қучди. Мессининг майка кўтарган вазияти каталонияликларнинггина кўнглида ёрқин ҳис бўлиб қолди.



Бу ўйин "Барса"га ўша куни уч очко берди, "Реал"га эса келажак...

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: www.stadion.uz.

Ўша класико:

Киритилди: 07:13, 23.04.2020.
Ўқилди: 5026 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.