«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг ўзининг коллекциясида қайси ўйинчининг футболкаси бўлишини исташини айтиб ўтди.
«Мен футболкаларни коллекция қиламан, лекин уларни деворга илмайман. Одамлар менинг олдимга футболчининг уйига келгандек ташриф буюришларини истамайман. Менинг уйим оилага мослаштирилгани менга ёқади.
Лекин, фаолиятимни якунлаганимдан кейин бошқа уй харид қилсам, мен рақибларимнинг севимли футболкаларини саралаб оламан ҳамда совринлар ва футболкалар учун алоҳида хона ташкил қиламан.
Мен истайдиган футболка бор — Месси. «Барселона»га қарши ўйнаганимизда, Неймарнинг футболкасини олгандим. Назаримда, бу ўзим сўраб олган илк футболка бўлганди», — деди Стерлинг.