Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси Кака Карло Анчелотти ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
"Ҳар сафар мендан қайси мураббий яхшилигини сўрашса, ҳеч иккиланмасдан энг яхши давримни Анчелотти қўл остида ўтказганимни айтаман. У футболчиларни яхши ўйнашга мажбур қилишни биларди. Бу унинг энг яхши сифати эди. Унинг ноёб қобилияти - қандай қилиб жамоани тўғри бошқаришни биларди", - Каканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда MilanNews.