Римнинг "Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Луис Альберто Альваро Торреснинг агенти, мижози клуби билан яқин кунлар ичида янги шартнома тузиши ҳақида фикр билдирди.
"У "Лацио"нинг тўлақонли футболчисига айланди. У жамоанинг ҳақиқий ярим ҳимоячисига айланди. Биз клуб билан доим алоқадамиз ва музокараларнинг якуний босқичидамиз. У яқин кунлар ичида "Лацио" билан янги битим тузишига ишонаман", - агентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Calcioomercato.it сайти.