Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Роналдудан Блаттергача: Дунё футболида энг кўп нафратга дучор бўлганлар ўнталиги

Баҳо:
+ | -

FourFourTwo нашри дунё футболида энг кўп нафратланиладиганлар рўйхатини тузиб чиқди. Қайд этиш керакки, "кучли ўнлик"дан Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Криштиану Роналду ҳам жой олди.

10. Жон Терри. "Челси" клубининг собиқ сардорини "Манчестер Юнайтер" клубига қарши ЕЧЛ доирасида пенальтини ноаниқ амалга оширгани ва собиқ жамоадоши Уэйн Брижнинг турмуш ўртоғига "кўз олайтиргани" учун ёқтиришмайди.

9. Пит Винкельман. "Милтон Кейнес Донс" клубнинг собиқ президенти футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмаслигини айтгани сабаб, мухлисларнинг нафратига дучор бўлган.

8. Эл-Хаджи Диуф. "Ливерпуль" клубининг собиқ ҳужумчиси жамоа мухлисларига тупурган, шунингдек, Стивен Жеррард ва Жейми Каррагерлар билан келиша олмай қолганлиги сабабли, уни ёқтиришмайди.

7. Лучано Моджи. "Ювентус" клубининг собиқ президенти жамоанинг иккита чемпионлигидан маҳрум қилинишига ва Б Серияга йўл олишига "катта ҳисса" қўшган.

6. Криштиану Роналду. Португалиялик юлдузни миллатчилик қилиши сабабли ёқтиришмайди.

5. Ричард Киз. Ушбу спорт журналисти кўпроқ ишқий муносабатлар ҳақида мақола ёзгани сабаб, мухлислар нафратига дучор бўлган.

4. Мишель Платини. УЕФА собиқ президенти пора олаётганда қўлга тушган ва узоқ муддатга футболдан четлатилган.

3. Харальд Шумахер. Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони 1982 йилги Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасига жиддий жароҳат етказганган ва кейин интервьюсида рақибининг синган тишларини тўлаб беришини таклиф қилган.

2. Жозе Моуриньо. Португалиялик мутахассис "Челси" клуби собиқ шифокори Ева Карнейру билан юзага келган низо, келажаги порлоқ футболчиларни йўқ қилиб юбориши ва ҳимоявий футбол намойиш этиши сабаб, кўпчилининг қаҳрига учраган.

1. Зепп Блаттер. Футболдан бутунлай четлаштирилган ФИФАнинг собиқ президенти.

Киритилди: 02:58, 28.04.2020.
Ўқилди: 10920 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.