Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Апрелнинг охирги қаҳрамони"

Баҳо:
+1 | -

30 апрель куни кўп воқеалар содир бўлган. Дейлик, 2019 йили Лондонда “Тоттенҳэм” Амстердамнинг “Аякс”ига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. Ўша пайти бирор бир одам Почеттино йигитлари жавоб баҳсининг иккинчи ярмида футбол тарихидаги энг ажойиб камбэклардан бирини амалга оширадилар деб тахмин қилмаганди.

Шунингдек, 2013 йили 2013 йили “Реал” Мадридда “Боруссия” билан ярим финалнинг жавоб ўйинини ўтказган ва бир ҳафта олдинги Левондовскийнинг тўртта голига етарлича жавоб бера олмаганди – 2:0, бир голнинг қиймати ЕЧЛдан чиқиб кетиш билан баробар бўлган.
Янада ўтмишроққа борсак, 2003 йилнинг 30 апрели ЕЧЛ ғолиби “Милан” чорак финалнинг жавоб ўйинида “Аякс”ни доғда қолдиргани ва ярим финалга йўл олгани билан эсланади. Охиригача Шевченко жамоадошлари шиддат билан боришган.

Биз бугун у ўйинларга эмас, таваллуд санасини нишонлаётган ажойиб дарвозабонга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Марк Андре ТерШтеген. Германия терма жамоаси ва "Барселона" клуби посбони.

ТерШтеген дарвозабонларнинг Роналдуси деган таъриф менга ёққанди. Чунки у устида энг кўп ишлаган, хатоларини мунтазам тўғрилаб борган ва ватанида “дарвозабонлар Мессиси” билан жой талашиб келмоқда.

28 баҳорни қарши олаётган Марк Андре тўрт йил муқаддам энг кўп танқид қилинадиган дарвозабон эди. Бироқ, Барса таркибида у шу қадар ўсдики, бугунги кунда ярим жамоа деган таърифни бошқаларга қараганда кўпроқ германиялик киперга нисбатан ишлатишмоқда. Месси қутқаргунча, Тер Штеген ҳисобни ушлаб туриши керак, деган гаплар ҳам чиқди.

"Барселона" ақлимизни танибмизки, ўта ишончли дарвозабонга эга бўлмаганди. Ниҳоят топди. Натижаларнинг кўпида айнан Марк Андренинг бевосита ҳиссаси бор.
Каталонияликларнинг майда паслари авжига олгани сари рақиб клублар уларни ўз жарима майдончалари олдида прессинг билан тўхтатишга уринишаётганини кузатмоқдамиз охирги пайт. Мана шундай пайтда Тер Штеген сиймоси янада ёрқинроқ гавдаланяптики, у қуршовда қолган жамоадошлари ичидан биргина очиқ ўйинчини топишда беқиёс ҳаракат қилади. Бир неча голга ассист бўлишининг сабаби ҳам шу.

Марк Андренинг бу қадар улғайишига терма жамоадаги рақобатчиси Худо берган қобилият бўлганими ё Барселонанинг ўйин услубими деган саволга чиройли жавоб бор: “Марк Андре ҳеч ким билан рақобатлашишни истамайди. Устида ишлайди. Бўлди”.
Бу унинг ўзининг жавоби.

Германия терма жамоасига фақат ҳавас қилсак бўлади. Нойери бор юрт у билан-да тенг кураша оладиган яна бир посбонига эга бўлиб улгурди.

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 09:02, 30.04.2020.
Ўқилди: 4450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.