Бугун Беларусь чемпионатининг 7-турига старт берилди. «Энергетик-БГУ» клуби сафарда «Смолевичи» клуби меҳмони бўлиб, ғалаба қозонди.
"Талабалар" сафида Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров учрашувни асосий таркибда бошлашди. Баҳснинг 17-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Жасур рақиб жарима майдонига кираётганида, тўп "подкат" ташлаган ҳимоячига тегиб, Твега бориб тушди. Давид бир ҳимоячини алдаб ўтдию, ўткир бурчак остида дарвозанинг олис юқори бурчагини аниқ нишонга олди.
Баҳснинг 61-дақиқасида Умаров захирага олинди. Яхшибоев эса учрашув охиригача ҳаракат қилиб, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Смолевичи» дарвозаси томон белгиланган пенальтидан самарали фойдаланди.
Шу тариқа, "Энергетик" кетма-кет 3та мағлубиятдан кейин ғалаба қозонган бўлса, Яхшибоев голсиз сериясига барҳам берди.
Ушбу ғалабадан кейин «Энергетик-БГУ» 12 очко билан жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.
Беларусь чемпионати, 7-тур
Смолевичи – Энергетик-БГУ - 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 17 Тве, 0:2 – 90+6, пенальти Яхшибоев.
Смолевичи – Фильцов, Жевнеров, Ращеня, Барсуков, Джигеро (Верас, 68), Котов, Александрович (Алибеков, 78), Макаров, Бутаревич, По, Мухамедов (Турик, 60).
Энергетик-БГУ – Лесько, Юдчиц (Гирс, 64), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Умаров (Бакич, 65), Тве, Мусаханян (Совпель, 56).
Огоҳлантиришлар: Котов (20), Ращеня (34), Свирепа (70), Гирс (88), Турик (89), Фильцов (90).
Четлатишлар: Свирепа (84), Котов (86).