Кириш Регистрация

Наҳотки? Бунга ишониш қийин, бироқ бу факт!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz барчани ҳайратда қолдириши мумкин бўлган футбол фактлари билан таништириб ўтади.

 

Тео Уолкот ЕЧЛда 15 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бу афсонавий Роналдо, ЖЧларда барчадан кўп гол киритган Клозе ва ЕЧЛ ғолиби Давид Виля сингари футболчилар киритган голлар сонидан кўпроқ дегани!

 

АПЛ мусобақаси ташкил этилган бери, хали бирорта мураббий маҳалий мураббий чемпион бўлишни уддалай олмаган.

 

“Милан” “А Серия”ни 1993/94-йилги мавсумини атиги 36 та гол киритиб чемпионлик билан якунлаган. Ваҳоланки, улар киритилган голлар сони бўйича ўша мавсумда атиги 8-ўринда эди.

 

Энг қизиғи шундаки, Неймар Мессидан аввалроқ “Ла Лига”да ойнинг энг яхши (2015-йил ноябрда) футболчиси деб эътироф этилган. Месси эса орадан бир йил ўтибгина декабр ойида Испанияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

 

Марио Балотелли АПЛдаги фаолияти давомида атиги бир бор голли узатмани амалга оширган. Агуерога ташлаб берилган пасс якунда “Манчестер Сити”ни чемпион бўлишини таъминлаб беради.

 

Жерар Пике доимо “Реал”ни танқид қилишига қарамай, унинг фамиляси Бернабеу эканлигидан хабарингиз борми?

 

Петер Краучнинг голли узатмалар сони (56) Пол Скоулзникидан(55) кўпроқ.

 

Диего Коста АПЛда ўзининг қўполликлари билан барчанинг ёдида қолганига қарамай, бирор маротаба қизил карточка олмган! Ваҳоланки, ҳакамлар испаниялик форворди нақд 26 бор сариқ карточка билан огоҳлантирган.

 

“Данди Юнайтед” “Барселона” билан 4 бор майдонда тўқнаш келган бўлиб, ҳар сафар ғалаба қозонган (1966-2:1 ва 2:0) (1987- 1:0 ва 2:1). Шотландия клуби “Барса” учун мутлоқ енгилмас жамоа бўлиб келмоқда.

 

Криштияну Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этгач, 7 рақамда нақд 7 та футболчи тўп сурди ва улар умумий ҳисобда 14 та гол киритди. Бу вақт ичида Роналду 359 та голни бошқа жамоалар либосида ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

 

Энг ачинарлиши шундаки, хатто Венанинг “Рапид” клуби ҳам Бундеслигада зафар қучишни (1941-йил. Ўша йиллари Австря клублари Бунделисгада иштирок этган) уддалаган, бироқ “Байер” бирор мартоба Бундеслига олтин медалларини қўлга киритмаган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:26, 03.05.2020.
Ўқилди: 13562 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.