Италия клублари эртага — 4 май, душанба куни машғулотларни бошлашлари мумкин. Уларга фақат ўз базаларида шуғулланишлари учун рухсат берилди.
Италия ҳукуматининг аввалги қарорига кўра, А серия клублари 18 майдан машғулотга киришишлари керак эди. Аммо ҳукумат ўз қарорини ўзгартириб, клубларга эртароқ рухсат берди. Бу ҳақда "Football Italia" хабар тарқатди.
Шунга қарамай, А серия мавсуми қачон давом эттирилиши ҳозирча аниқ эмас. Ушбу масала 20та жамоа иштирокидаги бўлиб ўтадиган йиғилишда ҳал қилиниши мумкин.