Италиянинг "Удинезе" клуби рухсат олинганига қарамай, 4 майдан бошлаб машғулотларни давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати баёнотида айтилди.
"Тиббий протоколлар тегишли идоралар томонидан тақдим этилгунга қадар барча ҳаракатлар тўхтатилади", дейилади клуб сайтида.
Маълумот учун, 4 май куни Италияда спортчиларга индивидуал машғулотларни давом эттиришга рухсат берилди.