«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Туркиянинг қизил ярим ой жамиятига 101 минг доллар миқдорида эҳсон қилди.
Ушбу маблағ коронавирус пандемияси шароитида Рамазон ойи рўзасини тутаётган мусулмонларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Умумий миқдорда 114 минг киши ушбу ёрдамдан насиба олади. Бу ҳақда Қизил ярим ой жамияти раҳбари Керем Киник хабар тарқатди ва Ўзилга миннатдорчилик билдирди.