Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Алкантара қоладими?

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантаранинг ёзда жамоани тарк этиши борасидаги миш-мишлар урчиб кетганидан хабарингиз бор.

“Bild” нашри берган хабарларга қараганда, ярим ҳимоячи ҳеч қаерга кетмайдиган бўлди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи тез орада “Бавария” билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришишга яқин турибди.

“Милан” “Арсенал” курашга қўшилди

 

Италиянинг “Милан” жамоаси “Арсенал” нишонида турган “РБ Залцбург” ярим ҳимоячиси Доминик Собаслаини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Milan News” нашри берган хабарларга қараганда, “россонерилар” аллақачон венгриялик футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилишга улгурган.

Манба берган хабарларга қараганда, Австрия клуби 19 ёшли футболчини 20 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмаслигини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчининг ўйинларини “Арсенал” скаутлари стадиондан туриб томоша қилишган эди.

Ремзи АПЛга қайтади

Аарон Рамзий ёзда АПЛга қайтишга жуда яқин турибди.Calciomercatoнашри берган хабарларга қараганда, Турин клуби уелслик футболчини аллақачон ўз режаларидан чиқариб юборган ва унинг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Манба берган маълумотларга кўра, тажрибали футболчининг ҳизматлари билан “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпул” сингари гранд жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ишга киришди

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Франсиянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Виссам Бен Едер билан музкораларни бошлади.

“Le10Sport” нашри берган хабараларга қараганда, “қизил иблислар” аллақачон франциялик ҳужумчининг агенти билан учрашган ва шахсий шартноманинг айрим бандлари борасида фикр алмашган.

Манба маълум қилишича, “Монако” европкубогларда иштирок этмагани боис, ҳужумчини 40 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:12, 06.05.2020.
Ўқилди: 13169 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.