АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси вақтида ўтказилган UFC 249 мусобақаси ташкилотчиларини қўллаб-қувватлади.
«Дэйна Уайт ва UFC’ни табриклайман. Кўпроқ шундай мусобақаларни ўтказиш керак. Биз буни яхши кўрамиз ва спорт жуда муҳим деб ҳисоблаймиз. Бошқа спорт лигалари ҳам қайтиши керак. Ўйнашни давом эттириш керак. Ижтимоий масофа сақланг ва бошқа қоидаларга ҳам амал қилинг. Нима қилиш керак бўлса, шуни амалга оширинг. Бизга спорт керак. Спортимиз қайтишини хоҳлаймиз», — дейди Трамп.
Қайд этиш жоиз, Дональд Трамп MMA мухлиси ҳисобланади. У бир неча бор UFC мусобақаларига ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақаси 10 май тонгида Жексонвилл шаҳрида (Флорида штати, АҚШ) мухлисларсиз ўтказилди. Мусобақанинг асосий жанги UFC’нинг енгил вазндаги вақтинчалик чемпионлик мақоми учун кечиб, унда Жастин Гетжи Тони Фергюсонни 5-раундда нокаутга учратди.