Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Москванинг «Локомотив» клуби футболчиси Алексей Миранчукни сотиб олиш учун рухсат берди.
Don Balon порталининг тарқатган маълумотига қараганда, 24 ёшли россиялик футболчи шу йилнинг ёзида "Барселона" клуби сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу трансфер нархи 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Аввалроқ бу футболчига Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бир неча кун аввал Каталониянинг "Барселона" клуби спорт директори Эрик Абидаль «Локомотив»нинг таклифига кўра, Москвага шаҳрига келганди.