Кириш Регистрация

Францияда 28-тур ҳам ҳисобланди: "Лион" еврокубоклардан маҳрум қилинди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг муддатидан олдин якунланган чемпионати натижалари 27 эмас, 28-тур натижаларига кўра қайд этилди. Бундан мақсад — "Лион"ни еврокубоклардан маҳрум қилиш, деб ёзмоқда La Parisien.

27-турдан сўнг "Лион" бешинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасига йўлланма олди, 28-тур натижаларига кўра эса клуб еттинчи ўринга тушиб кетди ва еврокубокларда қатнашиш имконидан айрилди. Манбага кўра, фақат "Aмьен", "Лилл" ва "Нант" клублари бу қарорга қарши чиқишган. Қолган клублар ушбу турнинг битта "ПСЖ" — Страсбург" учрашуви ўтказилмаганига қарамай, 28-тур натижалари бўйича жадвални тузишга рози бўлишган.

Таъкидланишича, бу қарорга "Лион" президенти Жан-Мишель Олас билан юзага келган зиддият сабаб бўлган. Хусусан, Олас Қатар мансабдорлари шакллантирган "ПСЖ" моделини танқид қилганди.

"Лига1"ни муддатидан олдин тугатиш қарори 30 апрель куни эълон қилинганди.

"Лион" 1997 йилдан бери биринчи марта Европа мусобақаларида қатнашмайди. Клуб Франция профессионал футбол лигасини судга бермоқчи.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 17:12, 13.05.2020.
Ўқилди: 4799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик