Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Кьеллини: «Рамос — энг зўр ҳимоячи. У қойилмақом услубда Салоҳга жароҳат етказган эди»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ўзининг автобиографик асарида «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосдан ҳайратланишини ёзган. Шунингдек, испаниялик футболчи томонидан Чемпионлар лигаси финалида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ишлатилган услубга қойил қолганини таъкидлаган.

«Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган 2018 йилги финалда Рамос мисрлик футболчига жароҳат етказиб, рақиб футболчисининг 30-дақиқадаёқ майдонни тарк этишига сабаб бўлган эди.

«Рамос – жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси. Унинг тактик хатоси туфайли жамоа бир мавсумда 8-10та гол ўтказиб юборишини айтишади, аммо техник жиҳатдан у жуда зўр ўйинчи ҳамда у ҳужумчи бўлиши мумкин эди. Менда эса бундай қобилият йўқ.

Аммо у ҳеч кимда мавжуд бўлмаган иккита хусусиятга эга. У катта ўйинларда муҳим ролни бажара олади. Боз устига, унинг ҳаракатлари мантиққа бўйсунмайди. У ўта айёрлик билан рақибга жароҳат етказа олади.

ЕЧЛ-2018 финалида Салоҳга ишлатган услуби — шунчаки қойилмақом. У бу ишни атайлаб қилмаганини таъкидлаб келади. Аммо рақибнинг қўлини ушлаб олган ҳолда бундай йиқилиш 10тадан 9та ҳолатида футболчининг қўли синиши мумкинлигини у биларди», – деди Кьеллини.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:32, 16.05.2020.
Ўқилди: 8349 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5601]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4486]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3417]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2746]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2507]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2261]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2148]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2097]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1767]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1678]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик